Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3108
Печать

2018 йилнинг 18 апрелида вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи биносининг мажлислар залида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода, вилоят Раиси ӯринбосарлари, шаҳар ва ноҳиялар раислари, вилоят ташкилот ва муассасалари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бошлиқлари, фаоллар ва бошқа тегишли кишилар иштирокида Суғд вилояти Халқ вакиллари мажлисининг бешинчи чақириқ, ӯн тӯртинчи сессияси бӯлиб ӯтди.

Вилоят Халқ вакиллари мажлисининг бешинчи чақириқ навбатдаги сессиясини вилоят Раисининг биринчи ӯринбосари Рустам Раҳматзода очди. Сессияда халқ вакиллари 12та масалани кӯриб чиқдилар.

 

Жумладан, биринчи масала юзасидан вилоят халқ вакиллари дастлаб Суғд вилояти Халқ вакиллари мажлиси бешинчи чақириғига “Бофанда” 2, “Ғафуржон Ортиқов” 20 ва “Марҳамат” 43-сайлов округларидан янги сайланган вакилларнинг вакиллик ваколатини тасдиқладилар.

Вилоят халқ вакиллари Тожикистон Жумҳурияти Президентининг 2018 йил 13 январдаги “Абдураҳмон Қодирийни Суғд вилояти Раиси вазифасидан озод этиш тӯғрисида”ги 986 Фармони ва Тожикистон Жумҳурияти Президентининг 2018 йил 7 мартдаги “Ражаббой Аҳмадзодани Суғд вилояти Раиси этиб тайинлаш тӯғрисида”ги 1035 Фармонини бир овоздан маъқулладилар ва тасдиқладилар.

Сессияда вилоят Раиси ӯринбосари Анвар Яъқубий Тожикистон Жумҳурияти Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги 2018 йилни “Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили тӯғрисида”ги 977 Фармони асосида давлат ҳокимиятининг маҳаллий тизимлари, шаҳарча ва қишлоқларнинг ӯз-ӯзини бошқариш органларининг вазифалари ҳақида маъруза қилди. Унинг айтишича, “2018-2020 йиллар учун сайёҳликни ривожлантириш дастури”га кӯра, вилоятда тадбирлар режаси тайёрланиб, 21та сайёҳлик ширкати, 50та меҳмонхона ва бошқа тарихий мавзелар, музейларнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун аниқ тадбирлар йӯлга қӯйилмоқда.

Анвар Яъқубий вилоятда халқ ҳунармандчилигининг ривожи ҳақида маълумот берди. Ҳозирда вилоятда атлас ва адрас тӯқишга мӯлжалланган 264та таълим-ишлаб чиқариш маркази фаолият юритмоқда. Умуман олганда, вилоятдаги ҳунармандларнинг умумий сони 22 минг 300 дан ортиқни ташкил қилади. Ҳар йили ҳунармандларга Тожикистон Жумҳурияти Президенти ва Суғд вилояти Раисининг Грантлари топширилади.

“Ғончи” 45-сайлов округидан вакил Фируза Солиева, «Ворух» 11-сайлов округидан вакил Карима Ҳакимова, “Вору” 28-сайлов округидан вакил Муаззамхон Ансорий сӯзга чиқиб, “Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили”нинг эълон қилингани ҳақида ӯз фикр-мулоҳазаларини айтдилар.

Сессияда, шунингдек, “Истаравшан” 32-сайлов округидан вилоят Халқ вакиллари мажлиси вакили Бобоева Гулчеҳра Гадоевнанинг вакиллик ваколати ижросининг боришига доир ҳисоботи тингланди.

Вакиллар Суғд вилояти халқ вакиллари мажлиси, бешинчи чақириғининг доимий комиссиялари ҳайъатига қӯшимча ва ӯзгартишлар киритиш, вилоят Халқ вакиллари мажлисининг алоҳида сайлов округларидаги вакилларининг вакиллик ваколатини муддатдан олдин тӯхтатиш, вилоят Халқ вакиллари мажлисининг чиқарилган вакиллари ӯрнига сайлов белгилаш, Суғд вилояти Халқ вакиллари мажлиси, бешинчи чақириғига вилоят сайлов комиссиясини ташкил этиш каби масалаларни муҳокама қилиб, тегишли қарорлар қабул қилдилар.

Вилоят Раиси ӯринбосари Назира Ғаффорий Конибодом, Истаравшан, Бобожон Ғафуров, Жаббор Расулов шаҳар ва ноҳияларидаги физик-географик объектларни номлаш ҳақида малумот берди. Халқ вакиллари 32та қишлоқ ва бир қишлоқчанинг номини ӯзгартириш борасидаги қарорни бир овоздан маъқулладилар.

Сессияда халқ вакиллари Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг анъана ва тӯй-маросимларни тартибга солиш бӯйича доимий комиссия ҳайъати ва Низомномани тасдиқлаш масаласини кӯриб чиқдилар ва тасдиқладилар.

Шунингдек, Суғд вилояти Раисининг бир қатор қарорлари тасдиқланди.

Сессияни якунлаган вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода халқ вакиллари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқларини амалга татбиқ этишга ӯзларининг муносиб ҳиссаларини қӯшишлари лозимлигини таъкидлади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: