Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 115
Печать

Шу куни Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида Конибодом шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органининг мажлислар залида шаҳар ижтимоий-иқтисодий соҳаларининг 2018 йил биринчи уч ойлиги фаолиятига бағишланиб, фаоллар йиғилиши ӯтказилди.

Йиғилишда хабар берилишича, жорий йилнинг биринчи уч ойлигади шаҳар давлат бюджетига киритилган солиқлар режаси (ижтимоий солиқдан ташқари) 103,3 фоизга таъминланган бӯлиб, бюджетга 15 миллион 657,6 минг сомоний киритилган. Бу белгиланган режадагидан 505,7 минг сомоний ва ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан 2846,3 минг сомоний кӯпдир.

Маҳаллий бюджетнинг даромад қисми режаси 102,7 фоиз бажарилиб, 12 миллион 862,3 минг сомоний йиғилган ва бу рақам режадан 346,1 минг сомоний ва ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан 1425,9 минг сомоний ортиқдир. Шунга қарамасдан, бюджетнинг солиқлар тушуми режаси ӯз вақтида таъминланиб, солиқнинг уч тури режаси бажарилмай қолди. Бунинг натижасида бюджетга 606,6 минг сомоний кам маблағ киритилди.

Ҳисобот даврида шаҳарда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 28,6 миллион сомонийга етиб, ӯтган йилнинг шу даврига кӯра 2,1 миллион сомонийга ошган, ортиш ҳажми эса 108,1 фоизни ташкил қилади. Вилоят Раиси саноат соҳасини таҳлил қилар экан, Конибодом шаҳар саноатчилари ишлаб чиқариш ҳажмини оширган бӯлса-да, жорий йилнинг март ойини кечга қолиб якунига етказганлигини таъкидлади. Шунингдек, Ражаббой Аҳмадзода ишламаётган хусусий корхоналар фаолиятига эътироз билдириб, жорий йилнинг биринчи уч ойлигида шаҳардаги 44 корхонадан 27 корхона ишламаганлигини, 6 корхона эса орқада қолишига йӯл қӯйилганлигини таъкидлади. Фаолияти тӯхтаб қолган корхоналарни қайта ишга тушириш юзасидан шаҳар раҳбариятига зарур тадбирларни белгилаш учун топшириқлар берди.

Қишлоқ хӯжалиги соҳаси мамлакат иқтисодиётининг муҳим ва асосий йӯналишларидан бири бӯлиб, унинг тараққиёти бошқа соҳалар билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳисобот даврида шаҳар аҳолиси ушбу соҳанинг устувор тараққиёти йӯналиши бӯйича биргаликда меҳнат қилиб, ҳамма хӯжалик шаклларида қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмини 34 миллион 697 минг сомонийга етказди. Бу даврда ӯсиш суръати ӯтган йилга нисбатан 101,4 фоизга тенгдир. Ӯсимликчилик соҳасидаги маҳсулот етиштиришнинг умумий ӯсиш ҳажми 121,6 фоиз, чорвачиликда эса 101,3 фоизни ташкил этган.

Вилоят Раиси деҳқонларнинг ютуқлари тӯғрисида гапириб, Конибодом шаҳрида паррандачиликка эътибор қаратилмаганлигини эслатди. Шаҳардаги қишлоқ хӯжалигига қарашли корхона ва хӯжаликларда парранда сони ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 11640 бошга камайган. Натижада 211 минг дона тухум ишлаб чиқарилган. Бу эса аҳолининг кундалик эҳтиёжини қондиришга етмайди. Ражаббой Аҳмадзода иссиқхоналарнинг доимий равишда фаолият юритмаслиги, эртанги картошка экиш режасининг бажарилмаганлиги ва чигит экиш ишларининг орқада қолаётганлигига эътироз билдириб, белгиланган режани ӯз вақтида бажариш юзасидан қатъий топшириқлар берди.

Конибодом шаҳрида «2016-2020 йиллар учун Конибодом шаҳар иқтисодий-ижтимоий тараққиёти дастури» қарори бӯлиб, айни пайтда унинг асосида шаҳар халқ хӯжалигининг турли соҳаларида 759,2 миллион сомонийлик 127 лойиҳа амалга оширилиб келинмоқда. Фақат 2016-2017 йиллар давомида ва жорий йилнинг биринчи уч ойлигида 220,2 миллион сомонийлик 48 лойиҳа режага олинган бӯлиб, шу кунгача 81,5 миллион сомоний таъминланган.

Вилоят Раиси йиғилиш охирида замонавий иссиқхоналару интенсив боғлар қуриш, суғориш сувлари ва электр қувватидан фойдаланиш ҳақини ӯз вақтида тӯлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, пахта ва сабзавот экиш режасини бажариш, таълим муассасалари таъмири ҳамда уларни малакали ӯқитувчилар билан таъминлаш масалалари бӯйича масъулларга вазифалар топширди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: