Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 139
Печать

Жорий йилнинг 6 июл куни Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Тинчлик ва Миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Остона шаҳрига мамлакат пойтахти мақоми берилганининг 20 йиллигига бағишланган тадбирлардаги иштироки доирасида Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, фойдали ва самимий мулоқот ӯтказди.

Суҳбат жараёнида ӯзаро манфаатларнинг барча жабҳаларида икки томонлама ҳамкорликни равнақ топтириш ва мустаҳкамлашга доир энг муҳим масалалар кӯриб чиқилди.

 

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамкасбининг 2018 йилнинг март ойида Тожикистонга қилган давлат ташрифи натижалари ҳамкорлик, дӯстлик ва қӯшничиликнинг серқирра муносабатларини юксалтиришда муҳим ӯрин тутганини айтди.

Мулоқот чоғида томонлар барча соҳаларда икки мамлакатнинг фойдали алоқаларини кенгайтириш ҳамда ишга солинмаган барча имкониятлардан халқлар манфаати йӯлида фойдаланишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Мулоқот жараёнида томонлар эътиборини тортган бошқа муҳим масалалар ҳам кӯриб чиқилди.

www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: