Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 2949
Печать

7 феврал, куннинг иккинчи ярмида давлат Сарварининг Хужанд шаҳридаги қароргоҳида вилоят Жамият кенгашининг навбатдаги йиғилиши бӯлиб ӯтди.

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода бошчилигида кечган йиғилишда учта масала кӯриб чиқилди. Йиғилиш аввалида вилоят раҳбари Тожикистон Жумҳурияти давлат мустақиллиги ва Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг доимий саъй-ҳаракатлари туфайли йилдан-йилга ривожланиб бораётгани, халқнинг турмуш даражаси яхшиланаётганини қайд этди. Мустақиллик даври ютуқларини тарғиб-ташвиқ қилиш ва жамиятда тинчлик-осойишталикни таъминлаш Жамият кенгаши аъзоларининг биринчи даражали вазифаси ҳисобланиши таъкидланди.

 

Сӯнгра, йиғилиш кун тартибига қӯйилган биринчи масала-Кенгашнинг 2017 йилдаги фаолияти юзасидан вилоят Раиси дастгоҳининг ижтимоий тараққиёт ва жамият билан алоқа бӯлими мудири Тожибой Султонзода маъруза қилди. Маълум қилинишича, ӯтган йили Кенгаш аъзолари томонидан жойларда аҳоли билан “Ёшлар йили”, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш масаласи, “Тожикистон Жумҳуриятида анъана ва тӯй-маросимларни тартибга солиш” тӯғрисидаги Тожикистон Жумҳурияти Қонунига бағишланган учрашув ва мулоқотлар, давра суҳбатлари, сиёсий-маданий тадбирлар ӯтказилган. Жамият кенгаши аъзолари, шунингдек, тарғибот-ташвиқот ишларида ва сиёсий-маданий тадбирларда фаол қатнашганлар.

Шундан сӯнг кӯрилаётган масала юзасидан Кенгашнинг бир қатор аъзолари сӯзга чиқиб, Жамият кенгашининг жамиятда тинчликни сақлаш, номақбул кӯринишларнинг олдини олиш ва мамлакат тараққиётидаги роли сезиларли эканини айтиб ӯтдилар.

 Йиғилишнинг кун тартибига қӯйилган иккинчи масала-2015-2017 йиллар мобайнида Тожикистон Жумҳуриятида туризмни ривожлантириш дастури ижросининг бориши ҳақида вилоят Ёшлар билан ишлаш ва спорт бошқармаси бошлиғи Дилшод Тошбоев маъруза қилди. Халқ хӯжалигининг муҳим бӯлимларидан бири бӯлган туризм сердаромад манбалар сирасига кириши айтилди. Туризмни ривожлантириш мақсадида, мамлакат ҳукумати томонидан аниқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Суғд вилоятида ҳам сайёҳлик соҳаси равнақ топмоқда. Бу ерга келувчи сайёҳларнинг сони ошмоқда. Берилган маълумотларга қараганда, ӯтган йили 45 минг чет эллик сайёҳ вилоятдаги тарихий-маданий мавзелар ва дам олиш масканларини зиёрат қилган.

Вилоят раҳбари Жамият кенгаши аъзолари билан суҳбатлашар экан, уларни жамият ишларида янада фаолроқ бӯлишга, мустақил Тожикистоннинг гуллаб-яшнашига салмоқли ҳисса қӯшишга чақирди.

Вилоят раҳбари Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бунёдкор сиёсати асосида вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи раҳбарияти яратувчанлик ва бунёдкорлик ишларини янада жонлантириб, турли соҳалар ривожига биринчи даражали аҳамият қаратишни режалаштиргани, бунда Кенгаш аъзоларининг ҳиссаси ҳам кӯзда тутилганини таъкидлади.

Йиғилиш сӯнгида учинчи масала юзасидан Жамият кенгашининг 2018 йилга мӯлжалланган иш режаси тасдиқланди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: