Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3511
Печать

10 феврал куни вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода иштирокида Исфара шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органи биносида шаҳарнинг янги раисини таништириш маросими бӯлиб ӯтди.

Ражаббой Аҳмадзода шаҳарнинг янги раҳбарини фаолларга таништирди. Тожикистон Жумҳурияти Президентининг 2018 йил 9 февралда имзоланган Фармони билан Саломзода Сижоуддин Исфара шаҳри раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Расулзода Дилшод Жабборий бошқа ишга ӯтганлиги сабабли Исфара шаҳри раиси вазифасидан озод қилинди.

Ёш бӯлишига қарамасдан, икки йиллик раҳбарлиги давомида Исфара шаҳрини обод қилишга муносиб ҳисса қӯшган Расулзода Дилшод Жабборийга миннатдорчилик билдирди, шунингдек, Сижоуддин Саломзодага масъулиятли вазифани бажаришда омад тилади.

 

Таништирув маросимида маълум қилинганидек, Исфара шаҳрининг янги раҳбари Сижоуддин Саломзода 1989 йили Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент политехника институтини тоғ инженери-геофизик мутахассислиги бӯйича тамомлаган. У меҳнат фаолиятини 1989 йилдан инженер-геофизик сифатида бошлаб, турли вазифаларда, жумладан, Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати қошидаги саноат ва тоғ-кон соҳасидаги хавфсизлик давлат назорат хизмати бошлиғи ва Турсунзода раиси лавозимларида ишлаган.

Йиғилиши давомида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода шаҳарнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиёти натижаларини таҳлил қилиб, масъулларни жорий йилнинг биринчи уч ойлигида фаолиятнинг алоҳида йӯналишларидаги камчиликларни тузатиш ҳамда шаҳарнинг устувор иқтисодий-ижтимоий тараққиётини таъминлаш учун амалий тадбирлар белгилашга вазифадор этди.

Фаоллар, тегишли тизимлар масъуллари ва меҳнат коллективлари бошлиқлари эътибори бюджетнинг даромад қисми режасини бажариш, мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш иқтидорини тӯлиқ ишга тушириш ва улардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришнинг янги тармоқларини очиш, саноат соҳасининг узлуксиз тараққиётини таъминлаш, Исфаранинг саноат шаҳри сифатидаги шуҳратини қайта тиклаш, Исфарани саноат ва қишлоқ хӯжалик маҳсулотларини экспорт қилувчи шаҳарга айлантириш, қолаверса, фойдаланилган сув ва электр энергияси маблағларини йиғиш масаласига қаратилди.

Бундан ташқари, маориф ва соғлиқни сақлаш соҳалари ҳолати кӯриб чиқилиб, камчиликларни тузатиш бӯйича масъуллар олдига аниқ вазифалар қӯйилди.

Шу куннинг ӯзида вилоят раҳбари “Зумрад” санаторийсида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, ушбу дам олиш маскани ҳудудига кӯчат ӯтқазди. Санаторий раҳбарияти дам олишга келувчилар сонининг ортишидан келиб чиқиб, қӯшимча тӯққиз қаватли бинони бунёд этишга қарор қилган. Бино қурилиши якунланиши ортидан дам олувчиларнинг талаби тӯлиқ қондирилади. Мазкур бино қурилиши 2019 йили охирига етказилади. 600дан ортиқ янги ӯрин ташкил қилиниши кутилмоқда.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: