Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2114
Печать

Бугун вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари билан танишиш учун Конибодом шаҳрига сафар қилди. 

Иккинчи июн кечқурун тӯхтовсиз ёмғир ёғиши оқибатида Конибодом шаҳрининг Ғ.Ортиқов ва Пӯлотов жамоатларига сел келиб, табий офат шаҳар халқ хӯжалигига зарар етказди. Биринчи кунданоқ табий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида вилоят раҳбарияти томонидан доимо амал қилувчи штаб ташкил этилиб, фуқароларнинг уй жойларини лой ва қумлардан тозалаш ишлари ҳамжиҳатликда йӯлга қӯйилди.

Вилоят Раисининг сафари чоғида маълум бӯлдики, фуқароларнинг уйларини тозалаш ишлари давом этиб, ҳарбий қисм аскарлари, корхона, ташкилот ходимлари ва шаҳарнинг бошқа минтақа фуқаролари зарар кӯрганларга кӯмак қилишмоқда. Шунингдек, табиий офатдан зарар кӯрганларга уч маҳал иссиқ овқат ва бошқа керакли рӯзғор буюмлари етказилиб, шаҳар фаоллари ҳам мунтазам ӯз ёрдамларини етказишмоқдалар.

Шаҳар фуқаролари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-миллат Пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти Эмомали Раҳмонга кӯрсатаётган эътибори ва қӯллаб-қувватлаши учун ӯз миннатдорчилигини баён этишди.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: