Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 430
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Ғозиён қишлоғидаги "Дўсти Азиз" масъулияти чекланган жамиятнинг паррандачилик фабрикаси фойдаланишга топширилганидан сӯнг,  тирик табиат бурчагига ташриф буюрди.

Бу ерда Миллат пешвоси  паррандаларнинг ҳар хил турлари, шу жумладан, Африка туяқушларининг бу ердаги парвариши билан яқиндан танишди.

Тирик табиат бурчаги қушларнинг ҳақиқий дунёси ҳақида маълумот бериб, у ерда турли хил паррандалар оиласи парвариш этилади.

Бу маскан Бобожон Ғафуров ноҳиясида яшовчи Юсуф Алимов томонидан бунёд этилган.

Тирик табиат бурчагининг умумий майдони 1 гектарни ташкил этади ва унинг ҳудудида 20га яқин қуш турлари боқилади.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга саккиз йил аввал Тожикистон шароитида туяқушларни парваришлаш учун уч бош туяқуш чет эл мамлакатидан олиб келинганлиги ҳақида маълумот берилди.

Бугунги кунда улар сони 50 бошга етди ва ушбу тажриба зарурий натижа берди, деб ҳисобланади.

Тирик табиатда туяқушлар 5 ойликдан 8 ёшгача парвариш қилинади.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Юсуф Алимовнинг турли хил паррандалар, жумладан, туяқушларни етиштириш тажрибасини ибрат намунаси деб билиб, масъулларга унинг сонини кўпайтириш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.

Туяқуш гўшти парҳез таом ҳисобланиб, тухумининг оғирлиги 1 килограммдан 2 килограмм  200 граммгача бӯлиши айтиб ӯтилди .

Туяқушнинг озуқаси, асосан, беда, маккажўхори барг ва поялари, буғдой ҳамда бошқа донли экинлардир.

Аксарият туяқушларнинг умумий оғирлиги 150 килограмни ташкил этиб, ундан 80 килограмгача парҳез гўшт олиш мумкин.

Миллат пешвоси масъулларга Юсуф Алимовнинг тажрибасини ўрганиш ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида туяқуш етиштиришни йўлга қўйиш ва унинг сонини кўпайтириш бўйича ўз вақтида тадбирлар кўришни буюрди.

Давлат Раҳбарига тирик табиат гӯшасида шунингдек, товус, оққуш, кўкраги оқ каптар, уч хил саъва, Туркистон лочини, тўтиқуш ва бошқа ноёб қушлар ҳам парвариш қилинаётгани ҳақида хабар берилди.

Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон масъулларни республикамизнинг бошқа ҳудудларида тирик табиат бурчагини ташкил этиш, ўсмирлар ва ёшларни бундай табиий фанлар марказларига жалб қилишга вазифадор этди.

Шунингдек, "Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари" доирасида аҳоли ва сайёҳлар ташриф буюриши учун янги сайёҳлик йӯналишини ташкил этиш тўғрисида кўрсатма берилди. Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Ғозиён қишлоғидаги тирик табиат бурчаги гўзал ва кӯзга яқин  маскан бўлиб, ҳар бир томошабин қалбини забт эта олади. Янги ташкил этилган тирик табиат мавзеси манзарали гуллар ва буталар, соя-ли ҳамда мевали дарахтлар билан безатилган.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: