Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 3393
Печать

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода Деваштич ноҳиясидаги иш сафари давомида ноҳиянинг Яхтан қишлоқ жамоатига келиб, бу ерда саломатлик маркази ва болалар боғчаси қурилишига асос тошини қӯйди.

Ноҳиянинг Яхтан қишлоқ жамоатида 16 мингдан ортиқ киши яшайди. Саломатлик маркази ҳамда 240 ӯринга эга болалар боғчаси қурилади.

 

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода қишлоқ жамоати аҳолиси билан суҳбат чоғида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг яратувчанлик сиёсати туфайли вилоятнинг барча шаҳар ва ноҳияларида ободончилик ва яратувчанлик ишлари амалга оширилмоқда. Бундай ишлар Деваштич ноҳиясида ҳам бажарилмоқда. Жумладан, жорий йилда ноҳияда маданият-истироҳат боғи, Ӯрунбек Ёқубов бюсти қурилиши ва ноҳияга кириб келадиган йӯлнинг 17 километри янгиланиши режага олинган бӯлиб, бу ноҳия аҳолиси учун муносиб совға бӯлиб қолади.

Вилоят Раиси иш сафари давомида ноҳия туғруқхонаси қурилиши билан ҳам танишиб, ишлар юқори сифатли бӯлиши учун қурувчиларга кӯрсатма берди. Айтишларича 1,7 гектар масофада жойлашган 131 жойга эга икки қаватли туғруқхона биноси ӯтган асрнинг тӯқсонинчи йилларида бошланган бӯлиб турли сабабларга кӯра, қурилиш ишлари тӯхтаб қолган. Вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг молиявий қӯллаб-қувватлаши билан туғруқхона қурилиши қайтадан бошланган ва қурилиш ишларининг 80 фоизи якунига етган.

Шундан сӯнг вилоят Раиси Мужун қишлоқ жамоатининг Эргашали Амонов ва Малика Сайфиддинова номидаги деҳқон хӯжаликларида картошка экиш ишлари билан танишиб деҳқонлар билан суҳбатлашди.

Ражаббой Аҳмадзода суҳбат чоғида деҳқонлар ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини янада ошириш ва тӯкин ҳосилни қӯлга киритишларини таъкидлади.

Шунингдек, вилоят Раиси Мужун қишлоқ жамоатидаги чорвадор Элмуҳаммад Турдиалиев фаолиятига эътибор қаратди. У меҳнат муҳожирлигида бӯлганида катта ва кичик чех, олмон ва инглиз зотли чорва парваришини пухта ӯрганиб, шундай зотли молларни ноҳияга ҳам олиб келган. Айни пайтда келтирилган ушбу моллар минтақа иқлимига мослашган.

Вилоят Раиси иш сафари сӯнгида Деваштич ноҳиясининг меҳнат фахрийлари-67 ёшли Ҳамида Отаева, 97 ёшли УВУ қатнашчиси Муҳиддин Баротов ва 75 ёшли Ёқубали Нуралиевлар ҳолидан хабар олди ва уларга Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон номидан берилган ёрдамларни топширди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: