Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 3321
Печать

Хужанд шаҳридаги «Рӯдакий қасри» давлат муассасасида Спортчилар куни муносабати билан вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида йиғилиш бӯлиб ӯтди.

Ушбу йиғилишни вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода кириш сӯзи билан очиб, барча спортчиларни ушбу муборак кун билан Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи номидан табриклади.

 

Вилоят Раиси бу муҳим сананинг мамлакат миллий байрамлари сирасига киритилишининг ӯзи жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масаласи Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон илгари сурган сиёсатнинг марказида эканлигидан далолат беришини таъкидлади. Мамлакат Президентининг спорт соҳасини ривожлантириш, жаҳон меъёрларига жавоб бера оладиган спортчилар ва мураббийлар тайёрлаш ишларини мукаммаллаштириш борасидаги кӯрсатма ва топшириқлари спортчилар, мураббийлар ва соҳанинг барча ихлосмандларини қӯллаб-қувватлаш ҳамда улар олиб борган ишлар ва саъй-ҳаракатларнинг самарасини эъзозлаш саналади. Миллатимиз пешвоси раҳнамолигида спортчиларни хар томонлама қӯллаб-қувватлаш учун етарлича шароитлар яратилган. Ҳар йили мамлакатнинг барча шаҳар ва ноҳияларида спорт майдонлари ва заллари бунёд этиш, борларини таъмирлаш, энг яхши спортчилар учун мукофотлар таъсис этиш ва шу кабилар юқорида айтилганларнинг ёрқин далилидир.

–Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоят спортчиларининг халқаро ва жумҳурият мусобақаларида иштирок этишлари учун вилоят бюджетидан 500 минг сомонийдан ортиқ маблағ ажратилди. Миллатимиз пешвосининг таклифи билан 2018 йилнинг «Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили», деб эълон қилинди ва биз халқ ҳунармандчилигини тиклаш йӯналишида қадимий спорт ӯйинлари ҳунарларини ҳам қайтадан тиклашни ният қилдик. Чавгонбозлик, миллий кураш, отда чопиш ва бошқаларни равнақ топтириш учун амалий тадбирлар белгилаяпмиз,-дея қайд этди вилоят Раиси.

Мамлакат ҳукуматининг эътибори нафақат спортчиларни, балки бутун жамоатчиликни жисмоний тарбияга жалб этишга қаратилгандир. Ёшлар марказлари ташкил этиш, спорт иншоотлари қурилиши, ёшларнинг спорт мусобақаларида иштирок этиши каби тадбирлар мана шу мақсадда йӯлга қӯйилган. Шаҳар ва ноҳияларда спорт мусобақалари ӯтказилиши борган сари кӯпайиб бормоқда.

–Спортни оммавийлаштиришга ёрдам бериш мақсадида муҳим ишларни амалга ошириш соғлом турмуш тарзини таъминлашда муҳим рол ӯйнайди. Вилоят аҳолиси, хусусан, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг афзал йӯналишларидан бири саналиб, спорт иншоотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жамиятнинг барча табақалари ӯртасида соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилишга эътибор ошиб бормоқда. Берилган маълумотларга кӯра, вилоятда спорт соҳаси иншоотларини қуриш, спортчиларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этиши кӯпайиб боряпти. 2018 йилда вилоят, жумҳурият ва халқаро мусобақаларда 1483 нафар вилоят спортчилари, жумладан, 283 қизлар 43 мусобақада бюджет маблағи ва сармоя ӯтказувчилар ҳисобидан иштирок этиб, фахрли ӯринларни эгаллашди. Жорий йилнинг олти ойи давомида олимпиада ва олимпиада бӯлмаган мусобақа турлари юзасидан иштирок этиш нуқтаи назаридан 840дан ортиқ вилоят спортчилари биринчи, иккинчи ва учинчи ӯринлар эгаси бӯлишди. Спорт ҳам маданият ва адабиёт сингари халқ дӯстлигининг мустаҳкамланиб бориши учун катта ҳисса қӯшади.

Миллат пешвоси спортни тинчлик элчиси ва давлат ҳамда миллатни таништирувчи энг яхши восита, дея атади. Вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи силсилавий дастурлар тайёрлаиб, спортнинг ривожи учун барча зарурий шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилади,-деди вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода.

Вилоят Раиси қарорлари асосида жорий йилда ҳам режага биноан, бир қатор спорт тадбирлари амалга оширилди.

Ражаббой Аҳмадзода, шунингдек, Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг спорт соҳасини тараққий эттиришга бӯлган эътибори, 49 спортчига вилоят Раиси стипендиясининг топширилиши, спортчиларни тақдирлаш, вилоят футболчиларининг мамлакат олий лигаси ва биринчи лигада иштирок этиши, 674дан ортиқ вилоят, минтақавий ва маҳаллий мусобақалар, вилоят ва халқаро чемпионатларнинг ӯтказилиши ҳақида гапирди.

Вилоят Раиси спорт иншоотларини таъмирлаш ва қайтадан қуриш ҳақида гапириб, вилоятда 159 катта ва кичик спорт иншооти 43 миллион сомонийдан ортиқ маблағ эвазига бюджет маблағлари ва ҳомийлар ҳисобидан қурилиб, фойдаланишга топширилганлигини қайд этди. Бу йӯналишда Тожикистон Жумҳурияти давлат Истиқлолиятининг 30 йиллигига бағишлаб, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг тадбирлар режасига кӯра, жорий йилда 112 турли спорт иншоотлари қурилиши назарда тутилган. Бугунги кунгача унинг 50дан ортиғи фойдаланишга топширилган. 

«Истиқлолиятнинг 20 йиллиги» номли сузиш бассейнини жаҳон меъёрларига жавоб бера оладиган ҳолатга келтириш учун жорий йилда бу иншоот 10 миллион сомоний маблағ эвазига таъмирдан чиқарилди. Панжакент ва Конибодом шаҳарларида спорт марказлари қайтадан қурилди. Айний ноҳиясида беш минг ӯринга мӯлжалланган спорт ва маданият мажмуаси қурилишига тамал тоши қӯйилди. Мастчоҳ ноҳиясида 500 ӯринга мӯлжалланган Паҳлавонон қасри қурилиши бир маромда давом этмоқда.

Вилоят Раиси, шунингдек, ёшларни имкон қадар кӯпроқ спортга жалб этиш уларни турли номатлуб гуруҳлар таъсиридан асрашини қайд этди. 

Йиғилиш сӯнгида вилоятнинг турли шаҳар ва ноҳияларидан ташриф буюрган спорт фахрийлари ва ёш спортчилар вилоят Раиси томонидан тақдирланиб, катта концерт дастури намойиш этилди.

Ӯз мухбир

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: