Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2941
Печать

Олий даражадаги учрашув ва сӯзлашувлардан кейин Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳамкорлик тӯғрисида янги ҳужжатлар имзоланиши маросими ӯтказилиб, унда 26та янги ҳужжат имзоланди.

Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев Қӯшма баёнот ҳамда Тожикистон Республикаси ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида стратегик шерикчилик тӯғрисида шартномани имзолашди.

 

Сӯнгра давлатлар бошлиқлари иштирокида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ва Ӯзбекистон Касабалар федерацияси ӯртасида ҳамкорлик тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси ҳукумати қошидаги Телевидение ва радио қӯмитаси ҳамда Ӯзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси ӯртасида телевидение ва радио соҳасида ҳамкорликлар тӯғрисида меморандум;

- «Ховар» Тожикистон миллий ахборот агентлиги ва «ӮзА» Ӯзбекистон Миллий ахборот агентлиги ӯртасида ҳамкорлик тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ва Ӯзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳукумати ӯртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи ва Ӯзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳукумати ӯртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Фанлар академияси ва Ӯзбекистон Республикаси Фанлар академияси ӯртасида илмий-техник ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш комитети ҳамда Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар девони қошида Дин ишлари бӯйича комитет ӯртасида ҳамкорлик тӯғрисида меморандум;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Озиқ-овқат хавфсизлиги комитети ва Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар девони қошида ӯсимликлар карантини давлат нозирлиги ӯртасида ӯсимликлар карантини соҳасида ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси ҳукумати ӯртасида маданият ва санъат ҳамда 2018-2020 йиллар учун тадбирлар режаси соҳаларида ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ӯзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ӯртасида адлия соҳасида ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар билаш ишлаш ва спорт комитети ҳамда Ӯзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ӯртасида меморандум;

- Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат хизмати агентлиги ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат бошқаруви академияси ӯртасида давлат хизматчиларини ӯқитиш йӯналишида ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси ҳукумати ӯртасида геодезия, картография, ер қурилиши, кадастр ва ерларни масофадан туриб кузатиш соҳасида ҳамкорлик келишуви;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси ҳукумати ӯртасида ҳарбий-техник ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси ҳукумати ӯртасида таҳсилга доир ҳужжатлар давлат намунасини икки томонлама тан олиш тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси ҳукумати ӯртасида ӯқитувчилар малакасини ошириш ва маориф соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш соҳасида ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлигининг «Машинасозлик цехи» давлат унитар корхонаси ҳамда «Ӯзагротехсаноатхолдинг» ҳиссадорлик жамияти ӯртасида қишлоқ хӯжалик техникаларини монтажлаш бӯйича ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон ва Ӯзбекистон давлат чегаралари алоҳида участкалари тӯғрисида шартнома ратификацияси бӯйича меморандумлар алмашиш тӯғрисида протокол;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида Тожикистон Республикасининг Ӯзбекистон Республикасидаги элчихонаси ва Ӯзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси учун ер участкаси ажратиш тӯғрисида шартнома;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида 2002 йил 12 февралдан давлат чегараси ӯтказиш нуқталари тӯғрисидаги келишувга қӯшимчалар киритиш тӯғрисида протокол;

- Тожикистон дӯстлик ва маданий алоқалар жамияти ҳамда Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар девони қошидаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дӯстона алоқалар комитети ӯртасида ҳамкорлик тӯғисида меморандум;

- Тожикистон Республикаси Стандартизация, метрология, сертификация ва савдо нозирлиги («Тожикстандарт») ҳамда Ӯзбекистон Республикаси Стандартизация, метрология, сертификация бӯйича агентлиги («Ӯзстандарт») ӯртасида ҳамкорлик тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Геология бош бошқармаси ҳамда Ӯзбекистон Республикаси Геология ва минерал захиралар давлат комитети ӯртасида чегара участкаларида қидирув ва геологик ишларни олиб бориш учун келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Монополияга қаршилик хизмати ҳамда Ӯзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга ёрдам бериш ва рақобатни ривожлантириш давлат комитети ӯртасида монополияга қарши сиёсат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш соҳасида ҳамкорликлар тӯғрисида меморандум;

Ҳужжатлар имзоланиши маросимидан кейин давлатлар бошлиқлари–муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевлар журналистлар кенг доираси учун матбуот анжумани ӯтказишиб, олий даражадаги учрашувлар натижаларини дӯстлик, биродарлик, яхши қӯшничилик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтириш учун кучли туртки сифатида баҳолашди.

«Ховар» ТМАА

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: